"Интер" - "Торино": Матнли трансляция

Италия А Серияси 8-туридан ўрин олган "Интер" - "Торино" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лаутаро ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўйди. 

  • 86'

    Санчес ўз ўрнини Наинголанга бўшатиб берди. 

  • 84'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукаку 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба йўллаб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

  • 83'

    "Интер" пенальти амалга оширадиган бўлди. ВАР буни тасдиқлади. 

  • 81'

    Ҳакими офсайдда қолиб кетди. 

  • 78'

    Санчес ҳужумда фол ишлатди. 

  • 74'

    Янг ўз ўрнини Перишичга бўшатиб берди. 

  • 74'

    Раноккья ўрнига Де Врей майдонга тушмоқда. 

  • 73'

    Янг қўполлик ишлатди. Унинг карточкаси бор. Эҳтиёт бўлмаса, бўлмайди. 

  • 70'

    Синго сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 67'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Санчеснинг жарима майдонига узатган тўпини Лукаку дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 64'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Интер"дан тезкор жавоб. Санчес ҳисобни қисқартирди. 

  • 62'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ансальди пенальтини аниқ амалга оширди. 

  • 61'

    Янг рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. ВАР вазиятни кўриб чиққач, пенальти белгилади. 

  • 54'

    Янг ўзига узатилган тўпга ета олмади. 

  • 51'

    Ҳакимининг рейди ҳимоячилар томонидан тўхтатилди. 

  • 50'

    Лукаку яна офсайдда. Бу биринчиси эмас...

  • 46'

    Бастони огоҳлантирилди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Заза шериклари узатган тўпни дарвозага аниқ йўллади. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Санчеснинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар осонлик билан қайтарди. 

  • 42'

    Верди ўрнига Бонацолли майдонга тушди. 

  • 40'

    Лукаку яна ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 38'

    Тўп назорати 53-47.

  • 35'

    Дамброзио сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 31'

    Верди сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 30'

    Санчеснинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб юборишга эришди. 

  • 25'

    Раноккья хавфли ўйнади. 

  • 24'

    "Интер" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 20'

    Видалнинг қўполлиги ҳакам томонидан карточка билан жазоланмади. Оғзаки огоҳлантириш. 

  • 17'

    Санчес ҳам офсайдда қолиб кетди. 

  • 15'

    Лукаку офсайдда қолиб кетгани сабаб "Интер" ҳужуми тўхтаб қолди. 

  • 13'

    "Торино"нинг бурчак зарбаси фойда келтирмади. 

  • 10'

    Зазанинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди. "Интер" ҳимояланишга мажбур бўлмоқда. 

  • 7'

    Санчес ҳужумда қоидани бузди. 

  • 4'

    Зазанинг зарбаси сал ўнгроқдан ўтиб кетди. 

  • 3'

    Янгнинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди. 

  • 2'

    Верди ҳужумда фол ишлатди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Интер" - "Парма" учрашуви бошланмоқда. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!