"Интер" 11 йиллик танаффусдан сўнг яна А Серияда ғолиб чиқди

"Аталанта" бугун А Сериянинг 34-турида сафарда "Сассуоло"га қарши баҳс олиб борди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Эътиборлиси, 2-ўринда бораётган “Аталанта” мавсум якунланишига 4 тур қолганда, пешқадам "Интер"дан 13 очкога ортда қолиб кетди. Натижада “нерадзуррилар” муддатидан аввал чемпионликни нақд қилди.

"Интер" "скудетто"ни ўз тарихида 19-марта қўлга киритди. Бу борада улар ҳамшаҳари "Милан"ни (18) ортда қолдириб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Италия чемпионатида энг кўп ғолиб бўлган жамоа бу "Ювентус" (36) ҳисобланади.

“Интер” сўнгги бор 2010 йилда А Серияда чемпион бўлган. Ўшанда жамоани Жозе Моуриньо бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!