"Интер" 2 нафар футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олди

Миланнинг “Интер” клуби “Сассуоло” ярим ҳимоячиси Маттео Политано ва “Женоа” ҳужумчиси Эдди Сальседоларнинг трансферини тўлиқ сотиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, “нерадзуррилар” 25 ёшли Политанони 5 млн евро эвазига бир мавсумга ижарага олишган эди. Энди улар 20 млн евро эвазига уни тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланишди.

17 ёшли Сальседо эса 1 млн еврога ижарага олинган эди. Унинг тўлиқ трансфери эса миланликларга 8 млн еврога тушди.

Маълумот учун, Политано ўтган мавсум А Серияда 36та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 7та голли узатмага муаллифлик қилди.

Сальседо эса “Интер”нинг ёшлар жамоасида 35та ўйинда 13та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!