“Интер” 63 та ўйинда 11 та гол киритган ҳужумчи билан шартномани узайтирди
Ads

Миланнинг “Интер” клуби ҳужумчи Эдер билан шартнома узайтирилганлигини  эълон қилди. 30 ёшли футболчи “нерадзуррилар” билан 2021 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Асли келиб чиқиши бразилиялик бўлган италян футболчиси санладиган Эдер ўтган йили январда “Сампдория” сафидан келиб қўшилган эди.

Маълумот учун, Эдер “Интер” сафида 63   та баҳсда майдонга тушган ва 11 та гол киритиб, 8 та голга муаллифлик қилди.