"Интер" А Серия доирасидаги сўнгги 5 та ўйинда ғалаба қозонди. Тўплар нисбати 15:1

Хабарингиз бор, бундан бироз аввал Италия А Сериясининг 24-турида “Интер” ўз майдонида “Женоа” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Антонио Конте шогирдлари чемпионатдаги ғалабали сериясини 5 тага етказди. Эътиборлиси, “нерадзуррилар” ушбу 5 та ўйинда рақиблари дарвозасига жами 15 та гол уришга муваффақ бўлди, ўз дарвозаларидан эса бор йўғи 1 та гол олиб чиқди.

“Интер” 24 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 56 очко билан 1-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!