"Интер" А Серия пешқадамига айланди

Миландаги "Жузеппе Меацца" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. 19-дақиқада Верре Валерио ҳисобни очган бўлса, 65-дақиқада Матиас Вечино мувозанатни тиклади.

Беллашув  сўнггида эса Николо Барелла "неррадзуррилар"га ғалаба келтирган тўпни киритишга эришди. Шу тариқа, Антонио Конте шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 31 тага етди ва жамоа "Ювентус"ни ортда қолдирган ҳолда турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди.

Қайд этиш жоиз, туринликлар ҳисобида захирада 1 та ўйин мавжуд. "Кекса синьора" эртага ўз уйида "Милан"ни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!