“Интер” Абрамовичга суперҳужумчи нархини айтди

“Челси” хўжайини Роман Абрамович бош мураббий Томас Тухель Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанидан сўнг, унга суперҳужумчи олиб бермоқчи.

Лондонликларнинг Эрлинг Холанд ва Ҳарри Кейнни олиш ҳақидаги орзулари армонга айланиб бўлди. Энди Томас Тухель ўз жамоасида “Интер”ни Италия чемпиони қилган Ромелу Лукакуни кўрмоқчи.

“Челси” бельгиялик ҳужумчи бўйича икки марта таклиф юборди ва рад жавобини олди. Иккинчи таклиф миланликларга бироз маъқул келди. Унга кўра, инглизлар Лукаку учун 100 миллион евро ва Маркос Алонсони бермоқчи.

“Интер” бу вариантни рад этган бўлса-да, кейинчалик “Челси” яна 20 миллион қўшиб берса, Лукакуни Лондонга жўнатишга тайёрлигини билдирмоқда.

Ўз ўрнида, “Интер” Лукакуга ўринбосар ҳам топиб қўйди. Бельгиялик тўпурар кетса, Милан шаҳри клуби “Аталанта”дан Дуван Сапатани трансфер қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!