Франциянинг "Ланс" клуби ҳимоячиси Жонатан Клосс янги мавсумни "Интер"да бошлаши мумкин. Бу ҳақда L`Equipe нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “нерадзуррилар” 28 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ таркибга қўшиб олмоқчи. Клосс "Интер" сафида ПСЖга ўтиши тобора ойдинлашаётган Ашраф ўрнини эгаллаши мумкин.

Жонатан Клосс якунланган мавсум "Ланс" сафида жами 35 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди.

“Интер” жорий мавсум А Серияда чемпионликни нишонлади ва келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар