"Интер" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

"Интер" ўз расмий сайти орқали ҳимоячи Алессандро Бастони билан амалдаги шартномани узайтиргани ҳақида хабар берди.

Юқоридаги манбага кўра, 22 ёшли италиялик футболчи “нерадзуррилар” билан 2024 йил июнь ойи охиригача бўлган меҳнат шартномасини имзолади.

Алессандро Бастони "Интер"гаа 2019 йил ёзида "Парма"дан кўчиб ўтган. У якунланган мавсум жами 41 та учрашувда майдонга тушди.

У "Интер"да муваффақиятли мавсум ўтказгани учун Италия терма жамоасига ҳам чақирилди.

Тез орада "Интер" кеча бош мураббий лавозимини тарк этган Антонио Конте ўрнига келадиган мутахассис номини эълон қилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!