"Интер" "Барселона" билан келиша олмаяпти

"Интер" клуби ўз сафида "Барселона" хавбеки Артуро Видални кўрмоқчи, аммо унинг трансфери бўйича келиша олмаяпти.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра, “нерадзуррилар” 32 ёшли чилилик футболчи учун 15 млн евро таклиф қилишган, бироқ каталонияликлар уни 20 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Бундан аввалроқ эса Видалга "Ювентус" ва "Боруссия" Дортмунд клубларидан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Артуро Видаль жорий мавсум “Барселона” сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!