"Интер" "Болонья" дарвозасига 3 та гол урди. Хакимидан дубль (видео)

  • 6 декабрь, 2020, 08:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Италия А Сериясининг 10-турида “Интер” ўз майдонида “Болонья”ни қабул қилди.

Миландаги беллашув голларга бой бўлди. Якунда “нерадзуррилар” 3:1 ҳисобида зафар қучди. Майдон эгалари сафида голларни Ромелу Лукаку (16') ва Ашраф Хакими (45', 70') киритди. Меҳмонларнинг голига Эмануэль Виньято (67') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!