"Интер" бош директори: Наингголан ва Икарди бизнинг режаларимизга кирмайди

Миланнинг "Интер" клуби бош директори Беппе Маротта ярим ҳимоячи Ража Наингголан ва ҳужумчи Мауро Икардилар жамоадаги келажаги борасида гапирди.

“Биз футболчиларнинг шартномасидаги шартларни ҳурмат қиламиз, бироқ айни пайтда биз жамоанинг қарашларини билдираяпмиз. Иккала футболчи ҳам “Интер”нинг режаларига кирмасликларини билишади. Уларнинг иккаласи ҳам ажойиб футболчилардир. Биз уларнинг қобилияти ва истеъдодига шубҳу қилмаймиз. Аммо, ҳурмат билан айтишим мумкинки улар бизнинг режаларимизга киришмайди”, - дейди Маротта.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчига Хитой клубидан, аргентиналик футболчига эса "Ювентус" ва "Наполи"дан қизиқишлар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!