"Интер" Бундеслига клубидан футболчи сотиб олади

Берлиннинг "Герта" клуби ярим ҳимоячиси Валентино Лазаро тез орада "Интер" аъзосига айланиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport Deutschland нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “нерадзуррилар” 23 ёшли австриялик футболчининг трансфери борасида немис клуби билан келишувга эришган. Ушбу трансфер учун миланликлар 22 млн евро сарфлашлари айтилмоқда. Бироқ, ушбу маблағ бонуслар ҳисобига янада ортиши мумкин.

Лазаронинг ўзи эса “Интер” билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 1,5 млн евро маош олади.

Маълумот учун, Лазаро "Герта" сафига 2018 йил "Ред Булл Зальцбург" клубидан 6,5 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У ортда қолган мавсум берлинликлар сафида жами 34та ўйинда иштирок этди ва 3та гол ҳамда 7та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Герта" ўтган мавсум Бундеслигада 11-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!