"Интер" "Челси"дан ҳимоячи сотиб олмоқчи
"Интер" ёзги трансферлар ойнасида ҳимоячи сотиб олишни режалаштирган. Миланликларнинг радарига "Челси" аъзоси Трево Чалоба ҳам қўшилди, дея хабар тарқатди "Evening Standart" нашри.
Чалоба "аристократлар"нинг захира футболчисига айланиб қолди. Шу сабабли, у клубни тарк этишга қарши эмас. "Интер"га мазкур трансфер 25 миллион еврога тушиши кутилмоқда.
Италия гранди англиялик ҳимоячидан ташқари, Бенжамен Павар, Франу Кессье ва Роберто Фирмино каби юлдузларни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Фикрлар