"Интер" ЕЧЛ чорак финалига чиққани учун қанча пул ишлаб олди?

"Интер" Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиққани учун қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди. Журналист Даниель Марининг фикрича, "нерадзуррилар" кейинги босқичга чиққани учун 10,6 миллион евро олган. Жорий мавсумда Европанинг энг нуфузли мусобақасидан тушган умумий даромад 68,5 миллион еврони ташкил қилди.

Нимчорак финалда "Интер" "Порту"ни икки  ўйин ҳисобда (1:0) ҳисобида мағлуб этганди. Жамоа 2011 йилдан буён илк марта Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқди.

Эслатиб ўтамиз, 2005/06 йилги мавсумдан бери биринчи марта Италиянинг учта жамоаси бирданига Чемпионлар лигаси чорак финали йўлланмасини қўлга киритди. "Интер"дан ташқари "Милан" ва А Серия етакчиси "Наполи" ҳам кубок учун курашни давом эттиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!