Италия Кубоги турнири доирасидан ўрин олган "Фиорентина" - "Интер" баҳси ўз ниҳоясига етди. Унда ғолиб экстра-таймларда аниқланди. Асосий вақт 1-1 ҳисоби билан якунланди. 119-дақиқада эса Лукаку гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа Конте жамоаси кубок турнирининг навбатдаги босқичига йўл олишди.

Фиорентина

  • Кристиан Куаме 57'

Кубок Италии 1/8 финал

13/01/2021, 19:00

1
:
2
Тугади (Экстра)

Интер М

  • Артуро Видаль 40'
45'
90'
120'

  • 120+4'

    Учрашув якунланди! "Интер" экстра-таймнинг сўнгги дақиқасида гол уриб, ғалабани қўлга киритди. Матнли трансляцияни Жалолиддин Қобилжонов олиб борди.

  • 120+3'

    Лукаку ҳам сариқ карточка олди.

  • 120+1'

    Санчес қўпол фоли учун огоҳлантирилди.

  • 120'

    Эксира таймлар учун 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 119'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ўйин пенальтилар сериясигача бормайди! Лукаку сўнгги дақиқада гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! 1-2!

  • 118'

    Перишич ҳужумда фол ишлатди.

  • 117'

    Андреа Раноккья сариқ карточка олди.

  • 116'

    Эриксеннинг бурчакдан узатган узатмасига аниқлик етишмади.

  • 116'

    Александр Коларов "Интер" фойдасига бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди. Қарши ҳужум.

  • 112'

    Хакими қоидабузарлиги учун сариқ карточка олди.

  • 111'

    Дьюша Влахович ўйинни давом эттира олади. Ҳаммаси жойида.

  • 109'

    Влахович майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 106'

    Экстра таймларнинг 2-си бошланди.

  • 105'

    1-экстра тайм якунланди.

  • 104'

    Эриксен бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ ноаниқ.

  • 103'

    Террассионенинг зарбасини Ханданович қайтарди! Ажойиб сейв.

  • 99'

    Бурчакдан тўп жарима майдони ичига йўналтирилди. Криштиану Бираги («Фиорентина») ҳимояда яхши ўйнади.

  • 97'

    Кристиан Куаме ўйинни тарк этди ва унинг ўрнини Хосе Кальехон эгаллади.

  • 94'

    Артуро Видал кетади ва Марсело Брозович ўрнига майдонга тушади.

  • 92'

    Лорензо Венути («Фиорентина») жарима майдончасидан ажойиб зарба берди, аммо Самир Ханданович сейв билан ишончли ўйнади.

  • 91'

    Экстра-тайм бошланди.

  • 90+2'

    Ўйининг асосий бўлимлари якунланди. Қўшимча таймлар гувоҳига айланамиз

  • 90+2'

    Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 89'

    "Фиорентина" ўйиннинг сўнгги дақиқаларид ҳужумга ўтмоқда. Мезбонлар қўйишмча бўлимларда ўйнашни истамаяпти

  • 84'

    Эриксеннинг бурчакдан оширган тшпини дарвозабон эгаллаб олди

  • 82'

    Конте Гальярдини ўрнига Бареллани тушрди

  • 80'

    Эриксен ортидан "Фиорентина" футболчиси Игор ҳам сариқ карточка олди

  • 79'

    Кристиан Эриксен огоҳлантирилди

  • 77'

    "Интер"да яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ Санчес офсайдда қолиб кетганди

  • 74'

    ВУУУУҲ! Ашраф Ҳакимининг зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 73'

    Бирагиниг зарбасини ҳимоячи бартараф этди

  • 69'

    "Интер" сафида иккита ўзгариш бўлади: Лаутаро  ва Янг майдонни тарк этди. Улар ўрнига Хакими ва Лукаку туширилди

  • 65'

    Бирагининг бурчакдан узатган тўпи ноаниқ чиқди. Хавф ортда қолди

  • 57'

    Куаме ҳисобни тенглаштирди. Ханданович бу вазиятда ожиз қолди

  • 63'

    Перишичнинг узатмасига аниқлик етишмади

  • 61'

    Милан Шкринья майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Де Врей туширилди

  • 57'

    Кристиан Куаме огоҳлантирилди

  • 53'

    "Фиорентина"да яна бир ўзгариш: Валентин Эссерик ўринга Душан Влахович тушди

  • 52'

    Мартин Кесерес ўрнига Венути майдонга туширилди

  • 47'

    Лаутаро қулай имкониятдан ноаниқ зарба йўллади

  • 45'

    Иккинчи бўлимга старт берилди!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    Милан огоҳлантирилди

  • 43'

    Йўқ! Ҳакам ВАРга мурожаат қлиб, қарорини ўзгартирди

  • 42'

    Милан Шкриньяр жарима майдонида қўполлик ишлатди. Ҳакам "нерадзуррилар" дарвозаси томон пенальти белгилади

  • 40'

    Видаль пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди

  • 39'

    Ҳакам ВАРга мурожаат қилди ва мезбонлар дарвозаси томон 11 метрлик нуқтани белилади

  • 38'

    Санчес жарима майдони ичида йиқилди. "Интер" фойдасига пенальти бўлиши мумкин

  • 34'

    Бираги ўйинни давом эттира олади

  • 34'

    Кристиан Бираги жароҳат олиб, майдонда ётибди

  • 30'

    "Фиорентина"нинг яна бир футболчиси Бонавентура огоҳлантирилди

  • 28'

    Эриксеннинг бурчакдан узатган тшпига Мартинес бош билан зарба йўллади, ноаниқ

  • 26'

    "Фиорентина" футболчиси Игор сарик карточка ишлаб олди

  • 18'

    Эшли Янгнинг ажойиб узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтариб юборди

  • 14'

    Меҳмонлар майда паслар билан рақиб футболчиларини югуртиришмоқда

  • 11'

    "Интер" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

  • 9'

    Кристиан Эриксеннинг зарбасига аниқлик етишмади

  • 6'

    Валентин Эсерик огоҳлантирилди

  • 4'

    Санчес қулай имкониятга чиқиб борганди, бироқ ҳакам уни офсайдда деб топди

  • 0'

    Учрашувга старт берилди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)