"Интер" Европа Лигасини ютмоқчи

"Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку Италия А Серияси 36-тури "Женоа"га қарши ўйин таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Ўзимдан қониқиш ҳосил қиляпман, аммо жамоа сифатида биз янада яхшироқ кўрсаткични қайд этишимиз мумкин.

Таркибимиз яхши футболчилар билан шаклланган. Иккинчи ўринни эгаллаш биз учун сўнггиси эмас, ғалаба қозониб, олға боришни хоҳлаймиз.

Кўп очколарни шунчаки бой бериб қўйдик, аммо вазиятни яхшилаш учун ҳаракат қиляпмиз. Олдинда чемпионатнинг ҳал қилувчи палласи, кейинроқ Европа Лигаси баҳслари кутиб турибди. бу ўйинлар осон бўлмайди, бироқ биз мавсумни унвон билан якунламоқчимиз", - дейди Лукаку.

Европа Лигаси 1/8 финали доирасида "Интер" "Хетафе" билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!