"Интер" футболчилари январдаёқ коронавирусга чалинган бўлишлари мумкин
“Интер” форварди Ромелу Лукаку “нерадзуррилар”нинг барча аъзолари январь ойида коронавирусга чалинган бўлишлари мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, йил бошида жамоанинг деярли барча аъзолари ўзларини ёмон ҳис қилишган.
“Декабрдаги бир ҳафталик таътилдан сўнг биз ишга қайтдик ва ўшанда 35 та футболчидан 23 таси касал эди. Бу ҳазил эмас. “Кальяри”га қарши ўйин бошлангач, тахминан 25 дақиқалардан сўнг ҳимоячиларимиздан бири деярли ҳушдан кетадиган даражада майдонни тарк этди.
Ҳамма йўталаётган ва ҳаммада иситма бор эди. Шахсан мен бир неча йиллардан буён умуман грипп бўлмай келаётгандим”, - дейди бельгиялик футболчи.
Италияда шу кунгача 182 минг инсон коронавирусга чалинди ва шулардан 25 мингтаси вафот этди.
Фикрлар