"Интер" футболчиси АПЛ клубига ўтиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Интер" ҳужумчи Маркус Тюрам учун таклифларни кўриб чиқишга тайёр. "Нерадзуррилар" раҳбариятининг франциялик футболчисининг келажаги бўйича режалари ўзгарди. Футболчи энди "дахлсиз" футболчилар сирасига кирмайди, дея хабар берди журналист Николо Скира.

Ҳужумчи келаси ёзда сотилиши мумкин. "Transfermarkt" портали мутахассислари Тюрамнинг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда. 28 ёшли футболчининг "Интер" билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади.

Аввалроқ, ҳужумчининг Англия Премьер-лигаси клубларидан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тақралган эди. Маркус бу мавсумда 32 та ўйинда 12 та гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!