"Интер" футболчиси Ливерпуль клубини қизиқтириб қўйди

Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Матиас Весино мавсумни АПЛда давом эттириши мумкин.

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича 28 ёшли уругвайлик футболчига “Эвертон”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “нерадзуррилар” Весинони “Тоттенхэм” хавбеки Кристиан Эриксеннинг трансферига қўшиб бермоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Весино жорий мавсум А Серияда 14 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!