"Интер" футболчиси ўзи тарбия топган клубга қайтиши мумкин
"Аталанта" клуби "Интер" ярим ҳимоячиси Роберто Гальярдинини ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда Quotidiano Sportivo нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра, бергамоликлар 26 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. "Нерадзуррилар" эса уни 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Таъкидлаш керакки, Гальярдини асли “Аталанта” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум “Интер” сафида 16 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар