
"Интер" ғалабага эришиб, "Ювентус" билан орадаги фарқни қайта тиклади
Италия А Серияси 13-туридан ўрин олган "Интер" - "Специя" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Баҳснинг 52-дақиқасида Ашраф Ҳакими ҳисобни очди, 71-дақиқада эса Лукаку ҳисобдаги фарқни 2 тага етказди. Учрашув якуни арафасида Пикколи жамоасининг ягона жавоб голига муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг, "неррадзурилар" ҳисобидаги очколар 30 тага етиб, 2-ўринга мустаҳкамроқ жойлашди.
Фикрлар