“Интер” Гари Меделни Туркияга сотишга тайёр

 

“Интер” жамоаси ҳимоячиси Гари Медель ўз фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиришга яқин турибди.

Италияликлик таниқлик журналист Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, миланликлар 29 ёшли футболчини “Трабзонспор”га сотишга рози бўлди. Энди Чили терма жамоаси ҳимоячиси сўнгги сўзни айтиши керак.  

Туркия клуби Медель трансфери учун 5 миллион евро сарфлашга тайёр. Аввалроқ чилилик ҳимоячи Аргентинанинг “Бока Хуниорс” клубига ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Гари Меделнинг “Интер” билан амалдаги шартомаси 2018 йилга қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!