"Интер" ҳужумчиси "Барселона"да давом эттириши мумкин

"Интер" форварди Лаутаро Мартинес фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 22 ёшли аргентиналик футболчи эвазига “нерадзуррилар”га Артуро Видаль ва Иван Ракитични беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Интер” Мартинесга 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Мартинес жорий мавсум А Серияда 10 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!