"Интер" ҳужумчиси клубни тарк этади

"Интер" ҳужумчиси Эдин Жеко тез орада клубни эркин агент сифатида тарк этади, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо. У миланликлар билан амалдаги шартномани узайтирмаслиги маълум бўлди.

Журналистнинг сўзларига кўра, Жеконинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўлиши мумкин. Унга бир қатор клублардан қизиқишлар бўлмоқда.

37 ёшли ҳужумчи 2021 йили "Интер" сафига келиб қўшилган. У ушбу мавсум 52 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та голда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!