"Интер" ҳужумчиси ёзда АПЛ клубига ўтишни режалаштирмоқда
Маркус Тюрам ёзги трансфер ойнасида "Интер"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "FC Inter News" хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчига Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдирган, аммо 28 ёшли ҳужумчи Англия Премьер-лигасига ўтишни устувор деб билмоқда.
Айтилишича, Тюрам билан аллақачон "Астон Вилла" ва "Ньюкасл" клублари алоқага чиққан.
Жорий мавсумда француз ҳужумчиси барча мусобақаларда 36 та ўйинда иштирок этиб, 12 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 60 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Фикрлар