"Интер" Икардини нима қилади?
Мавсумни ПСЖ сафида ўтказаётган “Интер” ҳужумчиси Мауро Икардининг келажаги сўроқ остида турибди.
Парижликлар уни 70 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олишга тайёр. Бироқ, аргентиналик футболчи Италияга қайтишни хоҳлаяпти. “Нерадзуррилар” эса у ҳақида ҳали якуний қарорга келишмади.
“Икарди қайтадими ёки йўқ, буни билмайман. Ҳали биз унинг трансферини муҳокама қилмадик. Ҳозир бутун дунёнинг эътибори саломатликни сақлашга қаратилган. Шундан кейингина бошқа нарсалар ҳақида ўйлашимиз мумкин”, - дейди “Интер” вице-президенти Хавьер Дзанетти.
Айтиш керакки, Икардига “Милан”, “Наполи” ва “Ювентус” каби А Серия грандлари қизиқиш билдиришмоқда.
Фикрлар