"Интер" Икардини трансферга қўймоқчи

Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти жамоа тўпурари Мауро Икардини трансферга қўймоқчи. Бу ҳақда La Gazetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Гап шунаки, агар 26 ёшли аргентиналик футболчи “нерадзуррилар” билан амалдаги шартномасини узайтирмаса, ёзда бошқа жамоага сотиб юборилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Икардига “Наполи” ва “Ювентус” клубларидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, икарди жорий мавсум “Интер” сафида жами 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!