“Интер” жамоаси “Ювентус”нинг тарихий натижасига барҳам берди

 

Италия чемпионати 16-тур марказий ўйинида “Ювентус” ва “Интер” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Мазкур ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди.

Ушбу ўйиндан кейин туринликларнинг тарихий натижасига барҳам берилди “Ювентус” ўз майдонида А Сериясининг сўнгги 44 ўйининг барчасида камида битта гол уриб келаётган эди.

Охирги марта Туринда “Ювентус” 2015 йилнинг август ойида “Удинезе”ни голсиз қолдирган эди.

Италия чемпионати 16-туридан кейин “Интер” 40 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Ювентус” 38 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.