"Интер" жиддий жароҳат олган Куадрадо ўрнига канадалик футболчи олиб келади

"Интер" қишки трансферлар ойнасида канадалик Тажон Бюкененни сотиб олади. Футболчи билан 5 йиллик шартнома имзоланади. 

"Брюгге" вакили жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Хуан Куадрадо ўрнига олиб келинмоқда. Унинг учун "нерадзуррилар" бонуслардан ташқари 10 миллион евро тўлайди. 

Футболчи Бельгия чемпионатининг жорий мавсумида 12 та ўйин ўтказиб, 2 гол ва 2 голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг "Брюгге" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!