"Интер" Жиру учун курашдан чиқди
Миланнинг "Интер" клуби "Челси" форварди Оливье Жируни сотиб олиш фикридан қайтди. Бу ҳақда Sky in Italy нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра "Тоттенхэм"дан ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен сотиб олингач, "нерадзуррилар" раҳбарияти жамоа таркиби мукаммал бўлди деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 33 ёшли франциялик футболчига "Тоттенхэм" ва "Барселона" клублари ҳам харидор бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Жиру жорий мавсум “Челси” сафида 7 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.
Фикрлар