Италия А Сериясининг 11-турида “Интер” сафарда “Кальяри” меҳмони бўлди.

Бу ўйин голларга бой бўлди ва якунда 1:3 ҳисобида “нерадзуррилар” ғалаба қозонди. “Интер”нинг голларига Николо Барелла (77'), Данило Д'Амброзио (84') ва Ромелу Лукаку (90') муаллифлик қилган бўлса, мезбонлар сафида Риккардо Соттиль (42') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошархини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар