Мавсумни “Бавария” сафида ижарада ўтказаётган “Барселона” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо “Интер” устози Антонио Контенинг режаларига кирмайди.

Calciomercato.com нашри тарқатган хабарга кўра, “нерадзуррилар” бразилиялик футболчининг трансфери бўйича “кўк-анор ранглилар” билан музокаралар ўтказишмаган. Боиси, “Интер”га бошқача услубга эга футболчи керак. Бироқ, Коутиньонинг ўзи А Серияга қайтишга қарши эмас.

Маълумот учун, “Интер” Коутиньо учун бегона эмас. У 2008-2013 йилларда ушбу жамоа сафида тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)