"Интер" "Лацио" мураббийини "йўлдан урмоқчи"

  • 27 май, 2021, 22:22
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиялик журналист Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, "Интер" ҳали ҳам "Лацио" бош мураббийи Симоне Индзаги билан шартнома имзолашдан умид қилмоқда.

Tecno

Бундан аввалроқ Индзаги "Лацио" билан 2024 йилга қадар шартномасини узайтириш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ “нерадзуррилар” Симонени ушбу фикридан қайтармоқчи ва ўз томонларига оғдириб олмоқчи.

"Лацио" якунланган мавсум А Серияда 6-ўринни эгаллади ва УЕФА Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, “Интер”ни Италия чемпионига айлантирган Антонио Конте бугун ўз лавозимини тарк этди. Конте “Реал”ни бошқариши ҳақида турли миш-мишлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!