"Интер" "Ливерпуль" футболчисини "нишонга олди"
“Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Костас Цимикас фаолиятини “Интер”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Ўтган мавсум якунида “Интер”ни чап қанот ҳимоячиси Эшли Янг тарк этган эди. У кейинчалик “Астон Вилла” сафига эркин агент сифатида бориб қўшилди.
Энди “нерадзуррилар” ушбу позицияга айнан “Ливерпуль” аъзоси Цимикас номзодини илгари суришмоқда.
“Ливерпуль” Греция терма жамоси футболчисини 2020 йил “Олимпиакос”дан 13 млн евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган мавсум мерсисайдликлар сафида жами 8 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар