"Интер" Лукакунинг трансфери масаласида расмий таклиф тайёрламоқда

Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти "Манчестер Юнайтед" форварди Ромелу Лукакунинг трансфери бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Football Italia нашрининг хабар беришича "нерадзуррилар" айни дамда 26 ёшли бельгиялик футболчининг трансфери борасида “қизил иблислар”га расмий таклиф тайёрлашмоқда. Гап 60 млн евро ҳақида бормоқда. Бироқ, миланликларнинг ушбу таклифи катта эҳтимол билан рад этилиши кутилмоқда. Чунки, манкуанликлар уни 85 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Маълумот учун, Лукаку ўтган мавсум МЮ сафида 45та ўйинда майдонга тушди ва 15та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!