The Mirror нашри хабарига кўра, "Интер" Алексис Санчеснинг ижара шартномасини бўйича "Манчестер Юнайтед" билан келиша олмади.

"Нерадзуррилар" жорий мавсум давом этаётганини ҳисобга олиб, Санчеснинг ижара муддатини узайтириш бўйича манкунианликларга билдирган сўровига рад жавобини олди.

Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 30 июнигача амал қилади ва энди чилилик хавбек 1 июлгача инглиз клуби ихтиёрига келиб қўшилиши керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)