"Интер" "Манчестер Юнайтед"нинг Перишич борасидаги навбатдаги таклифини рад этди

Миланнинг “Интер” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Иван Перишични 45 млн евро эвазига “Манчестер Юнайтед”га сотмади.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра, “нерадзуррилар” 28 ёшли хорватиялик футболчи учун 55 млн евро талаб қилишмоқда.

Маълумот учун, Перишич якунланган мавсум “Интер” сафида Италия А Сериясининг жами 36та учрашувида майдонга тушган. У ушбу баҳсларда ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!