"Интер Майами" АҚШ Очиқ кубоги финалига чиқди
АҚШ Очиқ кубоги ярим финалида "Интер Майами" "Цинциннати" билан тўқнаш келди. Баҳс флоридаликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг асосий вақти 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида "Интер Майами" 5:4 ҳимобида ғалаба қозонди. Лионель Месси иккита шеригининг голига ассистентлик қилди.
Маълумот учун, АҚШ Очиқ кубоги ҳар йили ўтказилади. Турнирда АҚШ Футбол Федерацияси томонидан рўйхатдан ўтган барча профессионал ва ҳаваскор жамоалар иштирок этишлари мумкин. Турнир ғолиби KONKAKAF Чемпионлар Кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади (2023 йилгача бу турнир Чемпионлар Лигаси деб аталар эди).
Фикрлар