"Интер Майами" "Барселона" афсонасини ўз таркибига қўшиб олмоқчи
Мессини ўз таркибига қўшиб олган "Интер Майами" жамоани кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Клуб Андрес Иньестани ҳам эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни ўйлаяпти. Бу ҳақда Каталониянинг "RAC1" нашри хабар берди.
Аввалроқ, ярим ҳимоячи 5 йиллик фаолиятидан кейин "Виссел Кобе" билан хайрлашганди. У айни дам жамоасиз бўлиб турибди.
Маълумот учун, Иньеста ва Месси "Барса"да 2005-2018 йиллар оралиғида тўп сурган. 2018 йили Андрес Японига йўл олди. Орадан 3 йил ўтиб Месси ҳам ўз жамоасини ўзгартирди. Энди улар яна бир клубда ўйнаши мумкин.
Фикрлар