"Интер Майами" Бускетсга қанча маош таклиф қилаётгани маълум бўлди

"Интер Майами" клуби Серхи Бускетсга йилига тахминан 1,65 миллион доллар тўлашга тайёр.

АҚШ клуби "Барселона"нинг 34 ёшли собиқ ярим ҳимоячиси "белгиланган ўйинчи" қоидасига тушиб қолмаслигига умид қилмоқда. Айтиш лозимки, МЛСнинг ҳар бир клуби маош чегарасига бўйсунмайдиган учта ўйинчи билан шартнома имзолаш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, Бускетснинг қарорига собиқ жамоадоши Лионель Мессининг "Интер Майами"га ўтиши таъсир қилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!