"Интер Майами" футболчиси: Мессининг нима қилаётганини ҳамма кўриб турибди

"Интер Майами" ярим ҳимоячиси Роберт Тэйлор Лига кубогининг гуруҳ босқичи доирасида "Атланта"га (4:0) қарши ўйиндан сўнг аргентиналик жамоадоши Лионель Месси ҳақида гапирди ва уни дунёнинг энг яхши футболчиси деб атади.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Месси шу куни дубль қайд этди ва голли узатма ҳам амалга оширди.

“У дунёнинг энг яхши футболчиси. Менимча, ҳамма унинг майдонда нима қилаётганини кўриб турибди. У тўп билан истаган нарсасини қила олади. У юз фоиз тўғри қарорлар қабул қилади.

Унинг келиши билан жамоа маҳорати анча ошди. Энг муҳими, у билан ўйнаш орзуим амалга ошди”, - дейди финляндиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!