"Интер Майами" Месси ва Бускетснинг таништирув маросимини қачон ўтказади?

"Интер Майами" июль ойи ўрталарида Лео Месси ва Серхио Бускетснинг тақдимотини ўтказишни режалаштирмоқда.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, Месси ва Бускетснинг "Интер Майами" футболчиси сифатида қўшма тақдимоти 16 июль куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бироқ, аниқ сана ҳали аниқланмаган.

Тақдимот давомида Бускетс билан шартнома имзоланади. "Интер Майами" бу тартибни расмиятчилик деб ҳисоблайди.

Америка клуби Месси ва Бускетс тақдимотидан максимал фойда олмоқчи, шу боис ҳозирда 18 000 томошабин ташриф буюриши мумкин бўлган стадион сиғимини 3 000 ўринга ошириш устида ишламоқда. Қайд этилишича, маҳаллий ҳокимият жамоанинг бундай ҳаракатларига қарши.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!