“Интер Майами” хўжайини Мессини Барселонага қайтаришга ваъда берди

“Интер Майами” хўжайини Хорхе Мас аргентиналк юлдуз Лионель Мессига “Барселона”да хайрлашув учрашувини ўтказишни ташкил қилиб берадиган бўлди.

- Мессининг “Барселона”дан кетиши унинг ҳохиши билан бўлмаган. У ўзини болалигида қабул қилган клуб билан хайрлаша олмади. Ўйлашимча, вазият тақозоси Месси истаганидек бўлмади.

Мен Лионелга яқин йиллар ичида Барселонада мухлислари билан хайрлашиши учун имконият яратиб беришни ваъда қилдим. Балки ўзаро учрашув ташкиллаштирармиз, - деди Хорхе Мас.

Лионель Месси 2021 йили молиявий фэйр-плей туфайли “Барселона” билан янги шартнома туза олмасдан, жамоани тарк этишга мажбур бўлди. Кейинчалик икки мавсум ПСЖда тўп тепган аргентиналик ҳужумчи ўтган ёз АҚШга кўчиб ўтди.

Ҳозирча, Месси “Интер Майами” таркибида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол ва бешта ассистга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!