"Интер" Мертенсга нима ваъда қилмоқда?

  • 21 апрель, 2020, 17:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Интер" клуби "Наполи" форварди Дрис Мертенсга аниқ таклиф юборди. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унинг сўзларига кўра, "нерадзуррилар" ёзда эркин агентга айланадиган 32 ёшли бельгиялик футболчига 2 йиллик шартнома ва йилига 6 млн евро маош таклиф қилишмоқда. Бундан ташқари, келишувда қўшимча бонуслар ҳам кўзда тутилган.

Мертенс жорий мавсум “Наполи” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва 12 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!