"Интер" Мертенсни текинга қўлга киритмоқчи

  • 29 январь, 2020, 14:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Наполи” клуби форварди Дрис Мертенс А Сериянинг бошқа жамоасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport мухбири Николо Скира ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 32 ёшли бельгиялик футболчини “Интер” ўз сафида кўрмоқчи. Бироқ, “нерадзуррилар” уни мавсум якунлангач, яъни унинг неаполликлар билан шартномаси якунлангач текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Интер” Мертенсга 2 йиллик шартнома ва йилига 4,5 млн евро маош ваъда қилмоқда.

Маълумот учун, Мертенс жорий мавсум А Серияда 16 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!