"Интер" "Монако" вингерини нишонга олди

  • 12 Aug 21:34
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Италиянинг "Интер" клуби қанот хужум чизиғига янги қон қуйиш мақсадида "Монако" аъзоси Магнес Аклиушни кузатиб бормоқда.

Tecno

Франция нашрлари берган маълумотларга қараганда, "неразуррилар" Лукман трансферидаги муаммолар сабаб 23 ёшли футболчини сотиб олишга ҳаракат қилади. Бироқ, француз клуби ўз футболчисини 70 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Бу эса "Аталанта" Лукман учун сўраган пулдан хам кўпроқ. Ҳужумчининг "Монако" билан амалдаги шартномаси эса 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Маълумот учун, франциялик футболчи якунланган мавсумда умумий 43 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 12 голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!