“Интер” Моуриньо давридан бери бу натижани илк бор қайд этди

Европа Лигаси чорак финалидан ўрин олган учрашувда “Интер” футболчилари Леверкузеннинг “Байер” клубига қарши майдонга тушди. Қизиқарли руҳда кечган беллашув “неррадзурилар”нинг 2:1 ҳисобидани ғалабаси билан якунланди. Натижада, Конте шогирдлари кейинги босқич чипталарига эга чиқишди.

Эътиборли жиҳати, миланликлар еврокубоклар ярим финалида бундан роппа-роса 10 йил аввал иштирок этган ва якунда бош соврин эгасига айланган эди. “Интер” футболчилари ўшанда португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо бошқарувида Чемпионлар Лигасида зафар қучган.

Маълумот учун, энди “неррадзурилар” финал остонасида “Шахтёр” ҳамда “Базель” жамоалари ғолибига қарши баҳс юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!