"Интер" мухлислари Икардини жамоадан кетишини талаб қилишмоқда
Миланнинг “Интер” клуби ишқибозлари раҳбариятга аргентиналик ҳужумчи Мауро Икардини жамоадан кетишини талаб қилиб мурожаат қилишмоқда.
“Икарди сардорлик боғичига муносиб эмаслигини барча кўрди деб ўйлаймиз. Шу боис клуб раҳбариятидан унга нисбатан чора кўришни ва уни жамоадан йўқотишини сўраймиз. Мавсум хавф остида”, - деб ёзилади мухлислар баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Икарди эртага бўлиб ўтадиган “Женоа”га қарши баҳсда майдонга тушиши ҳақида хабар берилган эди.
Маъумот учун, 26 ёшли футболчи сўнгги бор 9 февраль куни “Парма”га қарши ўйинда иштирок этган эди.
Фикрлар