"Интер" МЮ футболчисини қўлга киритмоқчи

Tuttomercato нашри хабарига кўра, "Интер" марказий ярим ҳимоя чизиғини кучайтиш учун номзодни АПЛдан топди.

"КўК-қоралар" раҳбарияти Артуро Видални қўлга киритиш имконияти қийинлигини билган ҳолда, Неманья Матич номзодини кўриб чиқмоқчи.

Хабарларга кўра, 31 ёшли сербиялик "Интер" учун 10 миллион еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ярим ҳимоячи учун "Милан" ва "Атлетико" клублари ҳам даъвогарлик қилаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!